Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан ўтказаётган очиқ мулоқотида пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилишини айтди.
“Ҳар йили 2 мингдан зиёд малакали шифокорлар пенсияга чиқади. Келиб тушган мурожаатларда уларнинг 60 фоизи ўз фаолиятини давом эттириш истагини билдирган. Бирламчи тизим қамровини кенгайтириш ва юкламани камайтириш мақсадида, биз эндиликда бундай тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берамиз” – деди давлатимиз раҳбари.
Бунинг учун алоҳида клиника очиш талаб этилмайди, балки бу тоифадаги шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин бўлади. Якка тартибдаги оилавий шифокорларга, аҳолиѓа бепул кўрсатилаётган хизматлари учун тўлов босқичма-босқич Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали берилади. Ушбу тажриба дастлаб Сирдарё вилоятида бошланади. Кейинчалик зарур тайёргарликни кўриб, босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб 3-15 ёшли болаларга йод препаратлари давлат томонидан бепул тарқатилади.
ЎзА