Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пенсия жамғармаси ходими 300 доллар олаётганда ушланди
17:11 / 2022-07-19

18 июль куни Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага фуқаро ариза билан мурожаат қилди.

Қайд этилишича, у нафақага чиқиш учун Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлимига бориб, ишлаган вақтини ҳисоблатган, аммо 1 йил 6 ой иш стажи етмаган. Шу ерда ўзини Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари деб таништирган К.Ш. билан танишиб қолган ва бу шахс етмаган иш стажини сохталаштириш орқали тўғрилаш ва нафақа расмийлаштириб бериш эвазига ундан 300 АҚШ доллари талаб қилган.

Мазкур аризага асосан шу куни Самарқанд вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлимида тезкор тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Тадбир давомида К.Ш. ўз хизмат хонасида ариза муаллифидан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА