English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пенсия жамғармаси: олти ойда ўн мингга яқин мурожаат келиб тушди
17:12 / 2020-07-10

9 минг 539 мурожаат бўйича умумий тушунтиришлар берилган бўлса, 52 таси ваколатли ташкилотларга юборилган ва 20 ортиқ мурожаат кўриб чиқилмоқда.


Замонамизнинг энг мураккаб синовларидан бири – коронавирус пандемиясига қарши матонат ва бирдамлик билан курашаётган шу кунларда аҳоли муаммолари, мурожаатлар билан ишлаш масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Пенсия жамғармасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, уйда ўтирган ҳолда, бевосита мулоқот қилмасдан, ортиқча харажат ва оворагарчиликсиз телефон алоқаси, интернет орқали жамғарманинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мурожаат қилиш имкони яратилган.

«Ишонч телефони» орқали ариза, шикоятларни қабул қилиш марказида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳафтанинг душанба-жума кунлари масофавий тартибда иш йўлга қўйилган бўлиб, фуқароларнинг пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимига жорий йилнинг январь-июнь ойларида 9 минг 763 мурожаат йўлланган. Ўрганишлар натижасида қаноатлантирилган мурожаатлар сони 150 ортиқ. 

9 минг 539 мурожаат бўйича умумий тушунтиришлар берилган бўлса, 52 таси ваколатли ташкилотларга юборилган ва 20 ортиқ мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Саралаш жараёнида очиқланишича, мурожаатларнинг 43,6 фоизи пенсия миқдорини қайта кўриб чиқиш ва уни миқдорини ошириш борасида. Қолганлари эса пенсия ёки нафақани тайинлаш масаласида (пенсия ёки нафақага ҳуқуқи мавжудлиги) 29,4% фоиз, пенсия ва нафақаларни тўлови масаласида 11,8 фоиз, пенсия тайинлашда иш стажини ҳисобга олиш масаласида 7,1 фоиз ва бошқалар.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги сабабли 17 нафар жамғарма ходимларига нисбатан «ҳайфсан», 5 нафарига нисбатан ўртача иш ҳақига «жарима» интизомий жазо чоралари кўрилган, 1 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридан келган.