Пенсия ва нафақа пуллари уйма-уй тарқатилмоқда
Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ пенсия ёшидагилар яъни 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш таъқиқланган.

Таъкидлаш лозимки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг катта ёшли ва сурункали касалликка эга бўлган инсонларга юқиш эҳтимоли юқори эканлиги ҳамда нақд пуллардан фойдаланиш ҳам вирус тарқалишига олиб келувчи воситалардан бири бўлиши мумкинлиги маълум қилинган.
Шу боис Қашқадарё вилоятида ҳар бир пенсионер ва нафақа олувчиларга бериладиган нақд пуллар алоҳида конверт, полиэтилен халтачада пенсионер ва нафақа олувчиларнинг исм-шарифи қайд этилган ҳолда уларнинг ўзларига топширилмоқда.
Хусусан, “Халқ банк” Миришкор тумани филиали ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда тумандаги пенсия олувчи ва бошқа нафақа олувчи фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда махсус пакетларда нафақа пуллари уйма-уй етказиб берилмоқда.
Жумладан, куни кеча тумандаги Ободон маҳалласи фуқароларига махсус стерилланган пакетларда дезинфекция қилинган пенсия ва нафақа пуллари тарқатилди.