Пенчак силат: мамлакат чемпионатида 1100 нафар спортчи қатнашди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида пенчак силат бўйича барча ёш тоифалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати 1 минг 100 нафар ёшни спорт майдонида бирлаштирди.
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон пенчак силат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган баҳсларда 8 ёшдан 45 ёшгача бўлган спортчилар ўз йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб борди.


Қизғин кечган беллашувлар якунида Тошкент вилояти жамоаси умум жамоада ғолибликни тантана қилган бўлса, кейинги поғоналардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти вакиллари жой эгаллади.
Т.Рўзиев, ЎзА