Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пелоси Тайван маъмурияти ва парламентида учрашувлар ўтказди
08:59 / 2022-08-03

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан учрашди, деб хабар берди “TTV” телеканали.

“Бугун делегациямиз билан Тайванда бўлиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Мазкур оролга бўлган садоқатимиздан воз кечмаслигимизни билдириб, вақт синовидан ўтган дўстлигимиздан фахрланишимизни таъкидлаймиз”. “Bloomberg” телеканали Пелоси баёнотидан шундай иқтибос келтирди.

Тайвань парламентида Қонунчилик палатаси раисининг ўринбосари Цай Цичан билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Пелоси “Биз парламентлараро ҳамкорлик ва мулоқотни кенгайтириш ниятидамиз”, деди. 

Ўз навбатида Цай Цичан Пелосини “Тайвань халқининг буюк дўсти”, деб атади ва унинг оролга ташрифини юқори баҳолади. 

Парламент спикери Ю Сикун коронавирус хасталиги туфайли америкалик ҳамкасби билан кўришолмаган. “Спикер соғайгач, у билан видеоконференцалоқа шаклида гаплашиб оламиз”, деди Пелоси. 

АҚШ парламенти делегацияси Тайваннинг тўртта етакчи сиёсий партияси вакиллари билан ҳам учрашиши режаланган.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Пелосининг Тайванга эълон қилинмаган ташрифи муносабати билан тарқатган баёнотида “Қўшма Штатлар Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликнинг “асосий бузғунчиси. Биз ташқаридан аралашув ва Тайвань мустақиллиги тарафдори бўлган кучларга ўрин қолдирмаймиз”, деган. 

Шунингдек, ҳукумат Тайвань билан миллий бирлашув жараёнини, албатта, охирига етказади, дейилади баёнотда.

“Тайвань Хитойнинг бир қисмидир. Миллий бирлашувни амалга ошириш тарихий муқаррар ҳодиса”. “Орол муаммоси мамлакат заиф, тартибсиз ҳолатда бўлганида пайдо бўлган ва бу жараён муваффақиятли тугайди”, деб қўшимча қилган Ван И.

“Қўшма Штатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомини бузишни ва Осиё-Тинч океани минтақасида Тайвань “карта”сини ўйнашни бас қилмоғи керак”, деди ТИВ раҳбари. 

Аброр ХОН. ЎзА