Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекиннинг тунги жозибаси (Фоторeпортаж)
17:56 / 2023-10-21

Хитой пойтахти Пекинда кўчалар тунда ҳам гавжум. Осмонўпар бинолар, маданий объектлару тарихий масканлар маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар билан тўлган. Улар Хитой анъанавий санъати, масалан, соя ўйинлари ва Пекин операси, тунги кўча бозорларини кўришга ошиқади.

Хитой пойтахти Пекинда кўчалар тунда ҳам гавжум. Осмонўпар бинолар, маданий объектлару тарихий масканлар маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар билан тўлган. Улар Хитой анъанавий санъати, масалан, соя ўйинлари ва Пекин операси, тунги кўча бозорларини кўришга ошиқади.  

Сизни илиқ қарши олаётган шаҳарда аҳолининг шошаётганига,  бир қарасангиз кексалар неварасини айлантираётганига гувоҳ бўласиз. Шаррос қўяётган ёмғир кузнинг жозибасини намойиш этади. Автомобилларнинг турна қатор навбатига кўзингиз тушади.  

[gallery-14144]

Хитой деганда, энг аввало, инсон қадр-қимматини олий даражада қадрлайдиган, давлат ривожи ва халқ фаровонлигини кўзлаб адолатли қарорлар қабул қилаётган қудратли мамлакат кўз олдимизга келади. Пекин эса маданият, урф-одат ва тарих бир вақтнинг ўзида юксак чўққиларга парвоз қилаётган гўзал маскан, пойтахт сифатида бутун дунёга машҳур.  

Шаҳар бир ойнинг ўзида турли соҳаларни қамраб олган йирик анжуманларга мезбонлик қилади, ҳатто 30 га яқин давлат раҳбарлари учрашувига гувоҳлик берди. Бундай қизғин ва халқаро миқёсдаги воқеалар тарихга муҳрланишига эса ўн йил илгари тамал тоши қўйилган “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси сабабчидир.  

Мазкур ташаббус доирасида йирик халқаро форумда иштирок этаётган ЎзА мухбири Пекиннинг тунги ҳаёти билан қизиқди. Шаҳарда тунда ҳам ҳаёт қайнашига гувоҳ бўлгач, ўқувчиларимиз учун махсус фоторепортаж тайёрлашни жоиз, деб билдик. Пекин қоронғида, ой оғушида сизнинг эътиборингизни тортиши табиий.  

Беҳруз Худойбердиев тайёрлади,

ЎзА  

Хитой, Пекин-Циан