French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекиндаги Олимпия ўйинларини ўтказиш муддатини кечиктириш таклифи билдирилди
09:27 / 2022-01-07

Швейцария Олимпия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитасига мурожаат билан чиқди, дейилади "RTS" хабарида.

Швейцария томони мавжуд эпидемиологик вазият мураккаблиги туфайли Пекиндаги Олимпия ўйинларини ортга суришни таклифни қилган.

“Қайсидир спортчи коронавирусга чалиниб Олимпиадага бормаслиги ҳақида деярли ҳар куни эшитаяпмиз. Очилиш маросимига оз вақт қолди. Ўйинлар вақтини кўчиришни кўриб чиқиш лозим”, дейди Швейцария Олимпия қўмитаси раҳбари Ральф Штокли ва айни пайтда у таклиф мажбурий эмаслиги, лекин вазият, айниқса, Европа давлатларида жиддий эканини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинлари  4 февралдан 20 февралгача ўтказилади.