Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекинда ўзбекистонлик ёш сайловчилар билан учрашув
10:20 / 2019-12-18

Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган янги Сайлов кодексида демократик меъёрлар, очиқлик ва шаффофлик мезонлари аниқ белгилаб берилгани қайд этилди.


Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси қошида ташкил этилган 37-сайлов участкаси томонидан Пекин график алоқалар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимиз сайов қонунчилигидаги янгиликлар, овоз бериш манзили, куни ва вақти ҳақида маълумотлар берилди, сайлов фаол фуқаролик позициясини намойиш этишда ёшлар учун муҳим сиёсий жараён экани таъкидланди. Бу йилги сайловлар мутлақо янги тартибда ўтаётгани, Сайлов кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган янги Сайлов кодексида демократик меъёрлар, очиқлик ва шаффофлик мезонлари аниқ белгилаб берилгани қайд этилди.

Дaвра суҳбатида ўзбекистонлик ёшлар бўлажак сайлов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Олий ўқув юртида 40 га яқин ўзбекистонлик ёш таҳсил олади, – дейди 2-курс талабаси Абдулвоҳид Ёқубов. Элчихонамиз қошида ташкил этилган сайлов участкаси Хитойда таҳсил олаётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва мамлакат келажагига бефарқ бўлмаган биз сингари фуқаролар учун айни муддао. Мен ҳам мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришларга ўзимни дахлдор биламан, шу боис ўтадиган сайловларда муносиб номзодга овоз бераман.