Пекинда уч ёшдан ўтган болаларни COVID-19 га қарши эмлаш бошланди
Хитой ҳукумати сайтида шу ҳақда хабар берилди.
"28 октябрда Пекинда 3 дан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши вакцинациялаш ишлари расман бошланди", - дейилади хабарда.
Хитойнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси тарқатган сўнгги маълумотларга кўра, хитойлик шифокорлар шу кунгача COVID-19 га қарши 2,25 миллиарддан ортиқ эмлашни амалга оширган.
Келаси йилнинг февраль-март ойларида Пекинда қишқи Олимпиада ва Параолимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
Хитой ҳукумати аввалроқ коронавирусга қарши тўртта вакцинани маъқуллаган эди.
Хитойда эмлаш жараёни текин ва ҳоҳишга қараб амалга оширилмоқда.