Пекинда Ўзбекистон – Хитой таълим форуми бўлиб ўтди
Куни кеча Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон – Хитой таълим форумида икки давлатнинг етакчи олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди.
Бу ҳақда, ушбу форумда қатнашаётган Жиззах политехника институт ректори, профессор Алишер Усмонқулов хабар берди.
Форумда Жиззах политехника институти Шимолий Хитой технология ҳамда Чангшу технология университетлари ўртасида англашув меморандуми имзолади.
Шунингдек, форум доираси Хитойнинг бошқа етакчи ОТМлари билан бирламчи учрашувлар ўтказилиб, келажакда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.
А.Қаюмов, ЎзА.