Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекинда коронавирус кўпаймоқда, Олимпиада талаби қандай?
14:30 / 2022-02-04

Пекиндаги Олимпия шаҳарчасида сўнгги 24 соат ичида 55 кишида коронавирус аниқланди.

Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси берган маълумотга кўра, делегациялар Пекинга келган куни COVID-19 касаллиги билан боғлиқ энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

Ҳозиргача мусобақага келган уч юзга яқин фуқарода вирус аниқланган. Айни пайтда уларнинг барчаси ташкилий қўмита талаби асосида карантинга олинган. Улар орасида спортчилар ҳам бор.

Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси талаби қандай?

Қўмитанинг асосий талаби – Пекинга келишдан олдин вакцина олиш. Бундан ташқари, делегация аъзолари мамлакатга келишидан олдин бир марта ва кейин икки марта ПЗР тестини топшириши керак.

Олимпиадада спортчилар интизомга эга. Улар ҳар куни синовдан ўтиши шарт. Тест натижалари мусбат бўлса, Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқи бекор қилинади.

Маълумот ўрнида, Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маросимда иштирок этиш учун Пекинга боргани ҳақида хабар берган эдик. Тадбирга Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон етакчилари ҳам ташриф буюради.

ЎзА