Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекин ҳукумати шаҳарга кирувчилар миқдорига чеклов белгилади
10:00 / 2020-10-13

Халқаро парвозларга қисман рухсат берилгани туфайли Пекинга 46 йўналишдан 6870 нафар йўловчи келган, уларнинг икки нафарида коронавирус борлиги аниқланган.


Хитой пойтахти Пекин ҳукумати бир кунда шаҳарга кирувчилар миқдорини 500 кишидан ошмайдиган қилиб белгилади, дейилади “INTERFAX.RU” нинг Хитойдаги маҳаллий ахборот манбалари маълумотлари билан асосланувчи хабарида.

Халқаро парвозларга қисман рухсат берилгани туфайли Пекинга 46 йўналишдан 6870 нафар йўловчи келган, уларнинг икки нафарида коронавирус борлиги аниқланган.

Хитойдаги давомли байрам таътиллари вақтида Синдао шаҳрида ҳам уч ҳолатда симптомсиз вирусга чалиниш ҳолати қайд этилган.

Пекин Касалликлар профилактикаси бўйича маркази фуқароларга зарурат бўлмаса Синдаога бормай туришни тавсия қилган.