Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекин: Халқаро ҳамжамият Ғазодаги фожеани тўхтатиши керак!
11:07 / 2023-11-07

Хитой халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторида содир бўлаётган фожеани тўхтатиш учун чоралар кўришга чақирди. Бу ҳақда ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбин маълум қилди.

Дипломат Исроил ҳужуми натижасида Фаластин анклавида юзага келган аҳволни “гуманитар фалокат” деб атади.

– Ҳозир Ғазо сектори гуманитар фалокатни бошидан кечирмоқда, – деди у. – Бу виждон билан боғлиқ вазият бўлиб, халқаро муносабатни тартибга солувчи асосий меъёрнинг бузилишидир. Халқаро ҳамжамият фожеа давом этишига йўл қўймаслиги керак.

Мулозим эслатишича, Исроил – Фаластин можароси авж олиши, аллақачон, 11 мингдан кўп одам – асосан оддий аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган. Айниқса, сўнгги кунларда Фаластин томонидан қурбонлар сони ортган.

У Хитой зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш йўлакларини очиш тарафдори эканига урғу берди.

Ван Вэньбин қўшимча қилишича, Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислиги даврида "Фаластинда тинчликни таъминлаш учун бор имкониятни ишга солади ва муаммони БМТ резолюциялари, икки давлат тамойили асосида ҳал этилишини маъқуллайди".

– 1967 йилдаги чегаралар ичидаги, пойтахти Қуддус бўлган, тўлиқ мустақил ва суверен Фаластин давлати барпо этилиши керак, – дея хулоса қилди вазир. –Биз томонларни ва бутун халқаро ҳамжамиятни айни йўналишда ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Г.Сатторова,

ЎзА