Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекин аэропорти сув остида қолди
18:38 / 2023-08-02

"Казинформ" сайтида эълон қилинган ахборотга кўра, Пекиндаги "Дасин" халқаро аэропорти сув остида қолгани акс этган тасвирлар тарқалди.

“Sky News” нашри ёзишича, кадрларда самолётлар аэропортда сувда турганини кўриш мумкин.  

Маълумки, шу кунларда Хитойда "Доксури" тўфони сув тошқинларини юзага келтирган. Табиий офатдан 880 мингга яқин фуқаро жабр кўрган. Қайд этилишича, 354,4 минг киши эвакуация қилинган.  

Хитой Миллий метеорология маркази кучли ёмғир бўйича энг юқори даражадаги "қизил” огоҳлантиришни узайтирди.