Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекин-2022: медаллар жамғаришда Норвегия пешқадамлик қилмоқда
09:26 / 2022-02-15

Қишки Олимпия ўйинларининг 14 феврал кунги натижаларига кўра, умумжамоадаги ҳолатда ўзгариш рўй бермади.

Медаллар жамғаришда 9 та олтин, 5 та кумуш, 7 та бронза соҳиби бўлган  Норвегия ҳали ҳамон пешқадамлик қилмоқда. 8 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза билан Германия 2-ўринни, 7 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга АҚШ кучли учликда бормоқда.

14 февралда  4 та йўналишда медаллар учун, яна 4 тасида эса саралаш беллашувлари ўтказилди.

Сўнгги ҳисоб-китоблар натижасида Франция, АҚШ, Хитой ва Австрия вакиллари ўз йўналишларида Пекин-2022нинг олтин медалларига сазовор бўлишди.

XXIV қишки Олимпия ўйинларининг 15 февраль кунги дастурига биноан спортчилар 7 та йўналишдаги 9 та медаллар жамланмаси учун мусобақаларни ўтказишади. Шунингдек, 3 та йўналишда финал олди саралаш беллашувлари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, яна олти кундан кейин поёнига етадиган оқ олимпиада “сандиғи”даги 109 та медаллар жамланмасидан 69 таси бугунгача ўз эгаларини топди.

Т. Рўзиев, ЎзА