Пекин-2022: кеча спортчиларда коронавирус қайд этилмади
Қишки олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақаларда иштирок этаётган ҳеч бир спортчи ва тренерда 15 февраль ҳолати бўйича COVID-19 тести ижобий чиқмаганлигини тасдиқлади.
Пекин-2022 мусобақалар дастурлари мобайнида кечанинг ўзида 69 786 та коронавирус тести ўтказилганди.
Бу ҳақда бугун 16 февраль эрта тонгда "insidethegames" сайти хабар тарқатди.
Ташкилий қўмита маълумотига кўра, ўйинлар майдонидан ташқарида иккита янги касалланиш ҳолати эълон қилинди. Улардан бири Пекин аэропортида, иккинчиси бошқа бир манзилда қайд этилган.
Мутахссисларнинг фикрича, оқ олимпиада якунланишига беш кун қолганда Пекинда эпидемиологик вазиятнинг ижобий томонга ўзгариши яхшилик аломати. Аммо, бу ниқобларни ечиш керак дегани эмас.
ЎзА