French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагогларни аттестациядан ўтказиш давом этмоқда
08:37 / 2025-11-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятида педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари режа асосида амалга оширилмоқда.

Ҳозирга қадар жами 26 минг 452 нафар педагог-ходим аттестацияда иштирок этиш учун ариза топширган. Улардан 20 минг 726 нафарининг мурожаати қабул қилинган, 5 минг 726 педагогнинг ҳужжатида камчилик аниқлангани сабабли рад этилган.

Аттестация жараёнлари Фарғона шаҳридаги 28-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Тадбир учун 250 та компьютер иш ҳолатига келтирилиб, уларнинг барчаси интернет тармоғига уланди. Иштирокчилар учун қулай кутиш жойлари ва 150 ўринли ошхона ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Жараённи самарали ўтказиш мақсадида ички ишлар бўлими, миллий гвардия, соғлиқни сақлаш тизими, телевидение, электр тармоқлари, “Ўзтелеком” ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

[gallery-26058]

Аттестация белгиланган график асосида кунига 6-7 сменада ўтказилмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА