Педагоглар тажриба алмашди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Президент мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг илғор тажрибаларини умумтаълим муассасаларига татбиқ этиш, таълим сифатини янада ошириш ҳамда педагоглар ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилар иштирок этди.


Тадбир давомида Президент мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган турли инновацион лойиҳалар тақдим этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари мактабнинг замонавий моддий-техник базаси, лабораториялари, ўқув хоналари, кутубхона ҳамда ўқувчилар учун яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.