ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.
Янги ўқув йили аввалида таълим соҳасидаги янгиликлар, маълумотлар билан педагогларни таништириш, хабардор этиш долзарб аҳамият касб этади. Шу мақсадда ташкил этилган устозлар форумида педагоглар тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўқув жараёнига татбиқ этилаётган илғор методикалар билан батафсил таништирилди.
[gallery-24886]
Жарқўрғон туманида ўтказилган тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган ўқитувчилар ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда касаба уюшмалари бўлими томонидан фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Форумда янги дарслик ва методикалар, замонавий ўқитиш усуллари, мактаб имкониятлари, Жанубий Корея тажрибаси асосидаги ўйинга асосланган таълим бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА