Педагоглар меҳнатига қандай ҳолатларда соатбай ҳақ тўланади?
Юридик клиника
– Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш фақат кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун, бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, жумладан, ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ҳамда мутахассисларнинг педагогик иши учун ва ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
Ушбу тартиб “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилган.
ЎзА
Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.