Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагоглар Малайзияда малака оширмоқда
13:50 / 2025-11-21

Маълумки, давлатнинг эртанги куни ёшларнинг қай даражада билимли экани билан бевосита боғлиқ. Шу боис, таълим тизимини ривожлантириш масаласига ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Тизимда ҳалқаро ҳамкорликлар асосида замонавий ёндашувларни жорий этиш, соҳа ходимларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида шу кунларда Тошкент шаҳридан 60 нафар ўқитувчидан иборат делегация аъзолари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “Инновацион ўқитиш методлари” дастурида иштирок этмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги маълумотига кўра, биринчи кун машғулоти миллий либослар куни билан бошланди.  

Шунингдек, педагоглар сунъий интеллект технологияларини дарсда самарали жорий этиш бўйича илғор тажрибалар билан танишди. Мазкур халқаро ҳамкорлик дастури ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА