Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагоглар кенгашди
18:48 / 2023-12-27

Олмалиқ шаҳрида “Устоз – таълим бунёдкори” шиори остида Ўқитувчилар қурултойининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди. Унда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 250 нафардан зиёд педагог, хорижий мутахассис иштирок этди.

Қурултой ўз ишини семинар-тренинглар билан бошлади. Мақсад таълим ислоҳотларини биргаликда амалга ошириш, ўқитувчиларни ягона кучга айлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир. 

Тадбирни мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев очиб, тизимда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳамда истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритди. 

Шунингдек, вилоят мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилган самарали ишлар, эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди. Қурултой иштирокчилари томонидан соҳани янада ислоҳ этиш бўйича 200 га яқин таклиф билдирилди. Бир гуруҳ фаол, ташаббускор ва фидойи ўқитувчилар ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 

Тадбирда илғор тажрибалар асосида яратилган дарсликлар асосида ўқитиш методикалари яратиш, ўқиш саводхонлиги ва она тили фанлари доирасида 4К моделини қўллаш каби йўналишларда муҳим таклифлар билдирилди. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири