Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагоглар аттестация натижаларини қандай билиши мумкин?
13:45 / 2024-04-16

Республика бўйлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагогларининг малака тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Аттестацияда иштирок этиш учун 243 минг нафардан ортиқ педагог онлайн ариза топширган бўлиб, уларнинг 202 минг нафаридан ортиғи аттестацияда иштирок этиши кутилмоқда.

Аттестациясига тайёргарлик кўриш ва педагогларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби – pedkadr.uzedu.uz электрон платформаси ишлаб чиқилди. Янги тартибга кўра, синовлар икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда мутахассислик фанидан педагогларнинг билими (билиш, қўллаш, мулоҳаза қилиш кўникмалари), иккинчи босқичда уларнинг педагогик маҳоратлари баҳоланади.  

Синов материаллари соҳа мутахассислари, олимлар ва амалиётчи педагогларни жалб қилган ҳолда тестология меъёрлари асосида ишлаб чиқилган. Белгиланган мезонлар асосида 42 та фандан учта тилда (ўзбек, рус, қорақалпоқ) 30 мингга яқин назорат синов материаллари тайёрланди.  

Аттестация натижасига кўра, педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурларига, натижалар QR-код қўйилган электрон шаклдаги педагогларнинг шахсий кабинетларига юборилади.  

Бугунги кунда умумтаълим мактабларида жами 525 минг 737 нафар педагог фаолият юритмоқда. Уларнинг 53 минг 914 нафари олий, 101 минг  751 нафари биринчи, 126 минг 759 нафари иккинчи малака тоифали, 177 минг 122 нафари мутахассис лавозимига эга. 66 минг 191 нафари эса тоифасиз (ўрта-махсус маълумотли).  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.  

Сўнгги беш йилликда малака тоифалари динамикасида юқори тоифали ўқитувчилар сони ортиб, қўйи тоифали ўқитувчилар сони камайиб бормоқда. Мисол учун, 2020 йилда 5,8 минг нафар, 2021 йилда 10,5 минг нафар, 2022 йилда эса 33,9 минг нафар педагог олий малака тоифасига эга бўлган.  

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, таълим сифатини оширишда ўз устида тинимсиз ишлайдиган, билими ва тажрибаси юқори бўлган ўқитувчиларнинг ўрни беқиёс. Янги аттестация тизими айнан ана шундай малакали ўқитувчилар сонининг ортиши ва бунинг натижаси ўлароқ, мамлакатимизда таълим сифатининг янада ошишига хизмат қилади.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА