Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилоти талабаларига рағбат
11:39 / 2025-09-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади. 

Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган бир нафар охирги икки курс талабасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонида белгиланган талаблар асосида тайинланади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

ЎзА