Педагогика университети маҳаллаларда «Болаларга китоб совға қиламиз» акциясини ташкил этди
Республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида маҳаллалар билан ёшлар масаласида ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига Чилонзор туманидаги 10 та ҳудуд: "Боғзор", "Бешчинор", "Оқ-тепа", "Халқлар Дўстлиги", "Чўпон-ота", "Дилобод", "1-Қатортол", "Нафосат", "Шуҳрат", "Катта Қозиробод" маҳаллалари бириктирилган.

"1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан университет томонидан «Китоб карвони» акцияси доирасида маҳалла кутубхоналарига ва болаларга 2400 дан ортиқ китоблар тарқатилди.

Шунингдек, университет томонидан Чилонзор туманидаги «Шуҳрат», «Боғзор», «Оқтепа» маҳаллаларида болажонлар учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.