Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагог кадрлар йил давомида аттестациядан ўтказилади
11:51 / 2021-01-26

Бу тартиб 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб амалиётга татбиқ этилади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 январда қабул қилинган “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу тартиб асосида ишлаш белгилаб қўйилди.

Малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилди.

Меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ва болани парвариш қилиш таътили ва бошқа сабабларга кўра, аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади.