English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пазашкиён Эрондаги президентлик сайловида етакчиликни сақлаб қолди
11:18 / 2024-07-06

Ислоҳотчилар қаноти номзоди Масъуд Пазашкиён президентлик сайловининг иккинчи босқичида овозларнинг қарийб 70 фоизи саналганда етакчиликни сақлаб қолди. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси раҳбари Муҳсин Исломий маълум қилди.

“Tasnim” агентлиги хабар беришича, жами 20 611 971 бюллетень кўриб чиқилди: Пазашкиёнда 11 120 924, унинг асосий рақиби, консерватор Саид Жалилийда эса 9 097 993 овоз йиғилган.

Дастлабки босқичда 10,4 миллиондан кўпроқ сайловчи ёқлаган Масъуд Пазашкиён пешқадам эди. Жалилий номзодини 9,4 миллиондан ортиқ фуқаро маъқуллаган. Кучли учликни 3,3 миллион овоз билан Муҳаммад Бағир Ғолибоф якунлаганди. Мустафо Пурмуҳаммадий эса 206 000 қўллаб-қувватловчи ёрдамида охирги ўринни эгаллаган.

Эронда Президент олий раҳнамо Оятуллоҳ Aли Ҳуманаийдан кейинги иккинчи қудратли сиёсатчи ҳисобланади.