French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пайшанба – ёшлар куни
19:15 / 2026-02-26

Шу муносабат билан Фарғона вилоятининг барча шаҳар-туманларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Данғара тумани ҳокими Шуҳратжон Тожиҳакимов куннинг биринчи ярмида тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари, ўқув юртларида бўлиб ёшлар билан мулоқот қилди. Президентнинг ёшлар билан учрашувида таъкидланган имтиёз, имкониятлар ҳақида батафсил тушунтирди. Сўнгра туман ҳудудларида “Ёшлар куни” муносабати билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг қамровли кўчат экиш акцияси ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, идора ва ташкилотлар вакиллари, ёшлар ҳамда кўнгиллилар фаол иштирок этиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экдилар.

Ушбу хайрли ташаббус атроф-муҳитни асраш, ҳудудларни ободонлаштириш ва ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантиришга ҳам хизмат қилади, албатта.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА