Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пайариқдаги “метан заправка”ларда асоссиз оширилган нархлар туширилди
16:37 / 2026-02-25

Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси маълум қилди.

Пайариқлик фуқароларнинг мазкур тумандаги автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчалари (АСГТШ)да нарх асоссиз равишда ошириб юборилганлиги ҳамда бошқа туманлардагига қараганда қимматлигидан норози бўлиб бошқармага йўллаган мурожаатига асосан Пайариқ ва унга қўшни туманлардаги “метан заправка”ларда сиқилган газ нархи юзасидан истеъмолчилар ўртасида мониторинг ва сўровнома ўтказилган.

– Ўтказилган сўровнома натижасида Пайариқдаги мавжуд 12 та АСГТШдан 11 тасида истеъмолчиларга (1 м3) сиқилган газ маҳсулоти жорий йилнинг 5 январидан бошлаб ўртача нархи 300 сўмга оширилиб, 5300-5400 сўмдан сотилаётганлиги, бошқа туманларда эса ушбу даврда нархлар 5000-5100 сўм эканлиги аниқланди, – дейди ҳудудий бошқарма бош мутахассиси Элёр Усмонов. – Шунга асосан Пайариқ туманидаги 8 та тадбиркорлик субъектига тегишли 11 та АСГТШда ўтказилган текширишларда мазкур субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни 19-моддаси талаблари бузилганлиги, яъни рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатлар содир этилганлиги кузатилди. Мазкур ҳолатлар бўйича ҳудудий бошқарма томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, шохобчалар эгаларига “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилди ҳамда қонун билан белгиланган таъсир чоралари кўрилиши таъминланди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири