English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пайариқдаги "маҳалла тиббий пункт" лари 13 та бўлди
13:50 / 2022-09-27

Президентимизнинг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида Самарқанд вилояти Пайариқ туманида амалий ишлар олиб борилмоқда.


Жумладан, яқинда Ғаллакор маҳалласининг Қудуқча, Кўлтўсин маҳалласининг Кўл, Шўртепа маҳалласининг Наволи, Тараққиёт маҳалласининг Қорақалпоқ ҳамда Наврўз маҳалласининг Қарри қишлоқларида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун “маҳалла тиббий пункт”лари ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.  

Қишлоқ аҳолиси узоғи яқин бўлганлигидан миннатдор. Бугунги кунда туманда 2 та шифохона, 2 та кўп тармоқли поликлиника, 3 та оилавий поликлиника, 15 та оилавий шифохона пункти, 1 та тез тиббий ёрдам маркази ва 13 та шахобчаси фаолият кўрсатмоқда. 

Ғ.Ҳасанов, 
ЎзА