Пайариқ туманига ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида Исроил Исмоилович Жабборов Пайариқ тумани ҳокими вазифасига тасдиқланди.
И.Жабборов ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
2021 йил август ойидан Пайариқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган З.Эргашев шу йил 11 июль куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор туман ва шаҳарлар ҳокимлари қаторида вазифасидан озод этилган эди.


Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди ва Пайариқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратишда раҳбарлар олдида турган вазифаларга тўхталди. Ўз навбатида туманнинг янги раҳбари Пайариқ туманида амалга ошириладиган ишлар бўйича тақдимот қилди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА.