Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Пахтакор»нинг халқаро мусобақадаги уй учрашуви «Бунёдкор»да ўтказилади
16:07 / 2024-07-09

Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) янги форматдаги Элит чемпионлар лигаси ўйинлари старт олади. Мазкур мусобақада мамлакатимиз номидан Суперлига ғолиби сифатида «Пахтакор» клуби иштирок этади.

Афсуски, «Пахтакор» жамоасининг уй стадиони халқаро учрашувларни ўтказиш талабига жавоб бермаслиги боис, Элита чемпионлар лигаси мусобақасининг уй учрашувлари «Бунёдкор» стадионида ўтказиладиган бўлди.

Маълумот ўрнида: «Бунёдкор» стадионида «Бунёдкор» клубидан ташқари, пойтахтнинг яна бир жамоаси «Локомотив» Суперлига учрашувларини ўтказади. Шунингдек, ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ундан фойдаланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА