Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтакорда эзгулик байрами
17:36 / 2025-12-04

Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ногиронлиги бўлган фуқаролар учун байрам тадбирлари ўтказилди. Пахтакор туманида ҳам ҳокимлик ташаббуси билан 150 нафардан ортиқ фуқаро “Афсона” тантаналар мажмуасида эъзозланди.

Тадбирда туман ҳокимлиги  ва прокуратура,  шунингдек, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг Жиззах вилоят бўлими, Ногиронлар жамиятининг Пахтакор туман бўлинмаси ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Улар иштирокчиларни байрам билан табриклаб, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган давлат сиёсатидаги устувор вазифалар — уларнинг ҳаёт сифатини ошириш, ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш ва жамиятда фаол иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталдилар.

Туман маданият бўлими  ҳаваскорлари ўзларининг куй-қўшиқлари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашишди.

Тадбир якунида барча қатнашчиларга байрам совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда қатнашиш имконияти бўлмаган, уй шароитида яшовчи 50 нафарга яқин ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Ҳомийлар томонидан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва  техника воситалари топширилди.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири