French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” жой олган “В” гуруҳида вазият қандай?
11:06 / 2021-04-15

Куни кеча Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида "Пахтакор" ва Эроннинг "Тракторсоз" жамоалари ўртасидаги ўйин 3:3 ҳисобида якунлангани ҳақида хабар берган эдик.

"B“ гуруҳидан ўрин олган ушбу ўйинда голларни "Тракторсоз" сафида Ашкан Дежага ҳамда Муҳаммад Аббосзода (дубль) пойтахтимиз жамоаси дарвозасига жойлаб қўйган бўлса,  "Пахтакор"нинг 3 голига Драган Черан, Шароф Муҳитдинов ҳамда Ҳожимат Эркинов муаллифлик қилди. Жанговор дуранг қайд этилган ўйинда ҳар икки клуб ўз ҳисобига 1 очкодан ёздириб қўйди.

Ушбу гуруҳдан ўрин олган "Шаржа" (БАА) ва "Ал Қуву Ал Жавия" (Ироқ) жамоалари баҳсида Холид Бавазир томонидан киритилган ягона гол шаржаликларга ғалаба келтирди.  

Шу тариқа, ҳамюртимиз Отабек Шукуров ёрқин ўйин намойиш этаётган "Шаржа" клуби  илк турдан сўнг 3 очко билан “В” гуруҳ пешқадамига айланди. Иккинчи ва учимнчи поғоналарда бир очко тўплаган ҳолда "Пахтакор" ҳамда "Тракторсоз" жамоалари бораётган бўлса, "Ал Қуву Ал Жавия" сўнгги ўриндан жой олди.

Энди   17 апрель куни "Пахтакор" – "Ал Қуву Ал Жавия" , “Шаржа" – "Тракторсоз" учрашуви бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА