Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси бош мураббий Камолиддин Тожиев раҳбарлигида янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказиш учун Туркияга йўл олди.
Анталия шаҳрида 17 февраль кунига қадар ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғини доирасида пойтахт клуби аъзолари нафақат машғулотларда, балки бир қатор назорат учрашувларида ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
Жумладан, «Пахтакор» 7 февраль куни Қозоғистоннинг «Қайрат», 8 февралда Молдованинг «Петрокуб» жамоаларига қарши майдонга тушади. Шунингдек, 12-17 февраль кунлари Украинадан «Эпицентр» ва «Оболонь», Грузиянинг «Спаэри» клубларига қарши назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Йиғинга йўл олган таркиб қуйидагича:
Дарвозабонлар: Владимир Назаров, Санжар Қувватов, Максим Муркаев.
Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов, Дилшод Саитов, Шаҳзод Азмиддинов, Муҳаммад Бобур Каримов, Заид Таҳсин, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Шерзод Насруллаев.
Ярим ҳимоячилар: Сардор Собирхўжаев, Иброҳим Ибрагимов, Абдурауф Бўриев, Акмал Мозговой, Фламарион, Абубакр Шукуруллаев, Ҳожимат Эркинов, Сардор Мирқобилов, Ойбек Бозоров, Башар Ресан.
Ҳужумчилар: Рустам Турдимуродов, Достон Ҳамдамов, Азиз Турғунбоев.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА