Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Пахтакор» яна очко йўқотди
10:28 / 2024-08-23

Ўзбекистон Суперлигасида 14-турнинг қолдирилган ўйинлари доирасида «Сурхон» – «Пахтакор» клублари ўзаро рақобатлашди.

Мазкур баҳсда «Сурхон» пойтахтимиздаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтган ўйинда «Пахтакор»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол 23 дақиқада пенальтидан Жаҳонгир Абдусаломов томонидан киритилди.  

Шу тариқа, «Сурхон» мазкур ғалаба натижасида «Пахтакор» билан очколари сонини тенглаштириб олди. Ҳозирда икки жамоа ҳисобидаги очколар сони 25 тага етган ва фақатгина голлар нисбатига кўра, Суперлига жадвалида «Пахтакор» 4, «Сурхон» эса 5-ўриндан жой олди.  

Шу тариқа, 14-турнинг қолдирилган 3 ўйини ўтказилди. Фақатгина мазкур турда ўтказилиши керак бўлган «Динамо» – «Навбаҳор» учрашуви 31 декабрга қолдирилди.  

Бугун, 23 август куни, Суперлига баҳсларининг 17-тури старт олади ва 27 август кунига қадар 7 та учрашув ташкил этилади.  

Аниқроқ маълумот бериб ўтадиган бўлсак, бугун «Металлург» – «Динамо» баҳси тур учрашувларини бошлаб беради. 24 август куни эса «Нефтчи» – «Олимпик», 25 августда «Локомотив» – «Қизилқум» ва «Насаф» – «Андижон» учрашувига гувоҳ бўламиз. 26 август куни «Сўғдиёна» – «Пахтакор», «Сурхон» – «Навбаҳор» клублари ўзаро рақобатлашса, 27 августда «Бунёдкор» – «ОКМК» клублари ўртасидаги ўйин тур учрашувларини якунлаб беради.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА