English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтакор ва теримчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди
14:23 / 2022-09-26

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қумқўрғон туманида эксперимент сифатида пахта кластери "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси тизимига олинган. Шунга кўра, уюшма тизимида мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда пахтани чивиш лойиҳалари йўлга қўйилган.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Баҳром Шарипов, Сурҳондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ва тумандаги "Dream Cotton Textile" кластери раҳбари Шерзод Жумаевлар кластер таркибидаги фермер хўжалигига қарашли пахта даласида бўлиб, пахтакорлар ва теримчилар иш жараёни билан танишди.  

Хусусан, ҳосилнинг кўплиги, теримчиларнинг дам олиш жойлари, озиқ-овқати ва уларга яратилган қулай шароитларни кўздан кечирди. Кузатув жараёнларидан маълум бўлдики, иккинчи терим бўлишига қарамай пахта ҳосили анча кўп. Сабаби пахта майдонларига агротехник ишлов бериш ва парваришлаш етарлича ўз вақтида бажарилган ҳамда теримчиларга ойлик маошлари ўз вақтида тўлаб борилган.  

207 та фермер хўжалиги биринчи теримнинг ўзидаёқ 38-40 сентнергача ҳосил олиб, белгиланган режани тўлиқ бажармоқда. Ҳар беш кунда пахта пуллари жойида берилиб, кластер ва фермер хўжаликлари орасидаги ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмоқда.  

Учрашув сўнгида илғор теримчиларга эсдалик совғалар топширилди.

 

Гулноза Бобоева,
ЎзА