Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” ва “Шўртан” муҳим ғалабани қўлга киритди
09:18 / 2025-06-23

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-турида “Пахтакор” — “Қўқон-1912”, “Шўртан” — “Сурхон” жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилган “Пахтакор” — “Қўқон-1912” учрашуви 2:0 ҳисобида якунланди. Пойтахт клубига ғалаба келтирган ушбу ўйиндаги голларга Диёр Холматов (17) ва Браян Риаскос (90+5) муаллифлик қилди. Мазкур натижадан сўнг, “шерлар” очколарини 22 тага етказиб олган бўлса, Қўқон шаҳри жамоаси 12 очко билан қолди.  

Ғузордаги "Марказий" стадионида ўтган "Шўртан" ва "Сурхон" жамоалари баҳсининг 7-дақиқасида Ҳумоюн Шербўтаев шол уриб, “Сурхон” жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ мезбонлар вакиллари Ғанишер Қодиров 45+4, Аброр Тошқўзиев 65-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди ҳамда клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Шу тариқа, “Шўртан” очколарини 9 тага етказиб олган бўлса-да, лига жадвалининг сўнгги ўрнида қолмоқда. “Сурхон” ушбу муваффақиятсизликдан сўнг 14 очко билан 11-ўринга тушиб кетди.

Бугун, Суперлиганинг 13-турини "Динамо" – "Бунёдкор" баҳси якунлаб беради. Самарқандда ўтадиган ушбу ўйин соат 20:00 да бошланади. Учрашувни Ғайрат Жўраев бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов ёрдам беради.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА