Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Пахтакор» ва «Навбаҳор» муҳим 3 очкони қўлга киритди
10:32 / 2024-08-27

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тур доирасидан ўрин олган «Сурхон» – «Навбаҳор» ҳамда «Сўғдиёна» – «Пахтакор» беллашувлари кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Жиззахдаги «Сўғдиёна» стадионида ўтказилган «Сўғдиёна» – «Пахтакор» учрашувида 67-дақиқада Суҳроб Иззатов томонидан киритилган автогол бутун ўйин тақдирини ҳал этди ва пойтахт клубига муҳим 3 очкони келтирди. Шу тариқа, Максим Шацких шогирдлари ушбу ғалаба эвазига очколарини сонини 28 тага етказиб, жадвалнинг 4-поғонасидан жой олди.  

Самарқанддаги «Динамо» стадионида ташкил этилган «Cурхон» – «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам минимал ҳисобда якунланди. Аниқроғи, ўйиннинг 18-дақиқасида Сияваш Ҳақназарининг урган голи «Навбаҳор»га ғалаба тақдим этди. Мазкур учрашувдаги натижа орқали Наманган шаҳри клуби 16 учрашувда 23 очко жамғарган ҳолда Суперлига жадвалидаги 7-ўринини янада мустаҳкамлади.  

Бугун, 27 август куни Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида «Бунёдкор» ва «ОКМК» баҳси 17-турни якунлаб беради.  

Маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланадиган учрашувда Шавкат Насибуллаев бош ҳакам сифатида ўйинни бошқаради. Унга қанотларда Александр Буров, Акмал Ғиёсов ёрдам берса, Алишер Тўхтасинов захира ҳаками сифатида ишлайди VAR ва AVAR ҳакамлари этиб Равшан Абдувоҳидов ҳамда Эдита Миробидова тайинланди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА