French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Пахтакор" ва "Андижон" узоқ кутилган ғалабага эришди
09:47 / 2023-10-23

Футбол бўйича мамлакатимиз Суперлигасининг 22-тури доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Пойтахтимизда ўтказилган "Пахтакор" ва "Турон" учрашувида 3:0 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда "Пахтакор" жамоаси аъзолари Дилшод Саитов, Ҳожимат Эркинов ва Сардор Собирхўжаев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мазкур ғалаба Тошкент жамоаси учун узоқ кутилган 3 очкони тақдим этди.

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сурхон" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, "Металлург" – "Бухоро" учрашувида ҳисоб очилмади. "Бунёдкор" эса "Олимпик" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Турнинг энг қизиқарли ўйини Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Андижон" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. "Сўғдиёна" стадионида ўтказилган ўйинда Рустам Чориев, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Еплан Нуржановдан ташкил топган ҳакамлар бригадаси жами 11 та сариқ карточка ва 2 та қизил карточка кўрсатди. Бу эса учрашув қанчалик шиддатли ўтганидан далолат беради.

Учрашув натижаси ҳақида тўхталадиган бўлсак, 13-дақиқада мезбонлар вакили Люпчо Дориев ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Рубин Хебай пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. "Андижон" клуби аъзоси Фарҳоджон Соҳибжонов эса 86-дақиқада гол уриб ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди.

Маълумот учун "Андижон" 8 йилдан бери "Сўғдиёна" майдонида ғалаба қозона олмаётган эди. Бу галги ғалаба ушбу “қора” анъанага чек қўйди.

Суперлиганинг 22-турига 30 октябрь куни "Навбаҳор" ва "Насаф" учрашуви якун ясаб беради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири