Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” сафардан 3 очко билан қайтмоқда
10:57 / 2025-10-24

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тур учрашувларининг илк кунида "Бухоро" – "Сўғдиёна" ва “Хоразм” – “Пахатакор” жамоалари ўртасида ўйин ўтказилди.

Дастлаб, “Бухоро” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида таслим этди. Учрашувдаги иккала гол Иззатилло Пўлатов томонидан 8-14-дақиқаларда киритилди. Натижада “Бухоро” очколарини 26 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олган бўлса, “Сўғдиёна” 31 очко билан 8-ўринда қолди.

“Хоразм” ўз майдонида “Пахтакор” жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг 77-дақиқасида пойтахт клуби аъзоси Иброҳим Иброҳимов ҳисобни очди ва жамоасининг 0:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ушбу ғалабадан сўнг “Пахтакор” 52 очко билан 3-поғонадаги ўрнини янада мустаҳкамлади. “Хоразм” эса 26 очко билан 14-ўринга тушиб кетди.

Бугун, 24 октябрь куни 26-тур доирасида “Қизилқум” ва “Динамо” жамоалари ўзаро рақобатлашади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА