Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” сафарда “Андижон” клубини йирик ҳисобда енгди
22:51 / 2025-08-22

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури доирасида “Андижон” ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Андижон шаҳридаги “Бобур арена” стадионида ташкил этилган ушбу учрашувда мухлислар жами 8 та голга гувоҳ бўлди. Аниқроғи, ўйинни ҳужумкор бошлаган “Пахтакор” клуби биринчи бўлимнинг 3-дақиқасида Башар Ресан томонидан киритилган голдан сўнг, олдинга чиқиб олган бўлса, орадан 28 дақиқа ўтиб Башар Ресан иккинчи голга муаллифлик қилди. Шунингдек, 42-дақиқада Эржан Токотаев автогол қайд этди.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида “Пахтакор” ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ўйиндан четлатилди. Ушбу вазиятдан унумли фойдаланган мезбон футболчилари Исмаел Кинаде 70, Абдураҳмон Абдуллаев 84-дақиқада “Андижон”нинг икки голини киритиб, ҳисобни қисқартирди. 

Бироқ, “шерлар” кутилмаган ушбу вазиятдан тушкунликка тушмади ва ҳужумга янада зўр берди. Бунинг самарасида Достон Ҳамдамов 89, Брайан Риаскос 90+2, Ҳожимат Эркинов 90+4-дақиқаларда гол уриб, ҳисобни 2:6 кўринишига олиб келди.

Сафарда йирик ғалабага эришган “Пахтакор” клуби очколарини 36 тага етказиб олган бўлса, “Андижон” 21 очко билан қолди.

Ушбу турдан ўрин олган “Қизилқум” – “Бунёдкор” баҳси 1:1 ҳисобида якунланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА