Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” “Насаф”ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юборди
20:46 / 2025-11-20

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 29-тури марказий баҳсида “Пахтакор” “Насаф” клубини қабул қилди.

Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида ўтказилган мазкур учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда Игор Сергеев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа бир қатор хавфли вазиятлар содир этган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Натижада “Пахтакор” ўйинда зафар қучиб, очколарини 59 тага етказиб олди ва иккинчи поғонага кўтарилди. “Насаф” эса 58 очко билан учинчи ўринга тушиб кетди.

Дарвоқе, “Сурхон” ва ОКМК клублари баҳсида ҳисоб очилмади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА