Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” муддатидан олдин чемпион бўлиши мумкин
09:45 / 2023-11-24

Футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг 25-тури кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда. Жумладан, мусобақа ғолиблиги учун курашаётган Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди ва чемпионлик баҳсидан чиқди. Бугун, 24 ноябрь куни "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон"ни мағлубиятга учратиб, 3 очкони қўлга киритса, чемпионат якунига бир тур қолганида муддатидан олдин бош совринни қўлга киритади. Мазкур баҳс бугун “Пахтакор” стадионида соат 18:15 старт олади.

“ОКМК” ушбу турда сафарда “Бухоро”га қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Андижон” сафарда “Турон”га қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Бунёдкор" ҳам ўз майдонида "Металлург"ни 1:0 ҳисобида енгиб, уч очкони қўлга киритди.  

Шунингдек, "Нефтчи" Фарғонада "Қизилқум"ни минимал 1:0 ҳисобида таслим қилди. Мазкур ўйиндан сўнг "Қизилқум" охирги турда қандай натижа қайд этмасин, мусобақа жадвалининг 12-поғонасида қоладиган бўлди ва 6 декабрь куни "Қўқон-1912" жамоаси билан Суперлига йўлланмаси учун рақобатлашади.  

Бугун, 24 ноябрь куни “Жар” стадионида “Олимпик” клуби “Навбаҳор”ни қабул қилади. Ушбу баҳс соат 16:00 да бошланади.  

 Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА