Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” Ироқ сафаридан 1 очко билан қайтди
08:08 / 2024-10-22

Элит Осиё чемпионлар лигасининг учинчи тури доирасида “Пахтакор” сафарда Ироқнинг “Ал Шорта” клубига қарши майдонга тушди.

“Карбала” Халқаро стадионида бўлиб ўтган ушбу ўйинда ҳисоб очилмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди. Шу тариқа, ҳар иккала клубнинг жами очколари 2 тага етди.  

 Шунингдек куни кеча янгича форматда ўтаётган мазкур мусобақанинг 3-тур доирасида ўтказилган “Ал Садд” – “Персеполис” учрашуви 1:0 ҳисобида якунланган бўлса, “Ал Айн” – “Ал Ҳилол” баҳсида 4:5 ҳисоби қайд этилди. Шунингдек “Ал Райан” ўз майдонида “Ал Аҳли”га 1:2 ҳисобида таслим бўлди.  

 Бугун Элит Осиё чемпионлар лигаси учинчи турида “Ал Гарафа” – “Ал Васл” ва  “Истиқлол” – “Ал Наср” жамоалари ўзаро куч синашади.   

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА