English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор”, “Андижон” ва “Нефтчи” Туркияда хориж клубларига қарши ўйнайди
17:22 / 2026-01-06

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсуми, кубок мусобақаларига жиддий тайёргарлик кўраётган “Андижон”, “Нефтчи” ва “Пахтакор” жамоалари Туркиянинг Анталия шаҳрида бир неча босқичли ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда.

Жумладан, "Андижон" клуби куни кеча янги мавсум учун тайёргарликни бошлади. Эртадан ушбу жамоа Анталия шаҳрида 18 февралга қадар давом этадиган уч босқичли йиғинни ўтказади.  

Аниқроқ айтадиган бўлсак, клубнинг биринчи босқичи 7-21 январь, иккинчи босқич 24 январдан 5 февралга қадар ўтса, сўнгги йиғин 5-18 февраль санасида ташкил этилади. Ушбу йиғин доирасида амалий ва назарий машғулотлар билан бир қаторда, хориж клубларига қарши 10 та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган.

“Нефтчи” клуби эса Туркиядаги йиғинни 3 январь куни бошлаб юборган ва айни дамга келиб бир қатор жамоаларга қарши назорат ўйинларини ўтказишни белгилаб олди. Хусусан, 12 январь куни “Қарабоғ” (Озарбайжон), 16 январь “Алюминиж” (Словения), 31 январь “Аркадағ” (Туркманистон), 5 февраль “Шахтёр Донецк” (Украина), 7 февраль “Александрия” (Украина) ва 10 февралда “Динамо Батуми” (Грузия) жамоалари билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Дарвоқе, ушбу йиғин доирасида яна иккита назорат учрашувини ўтказиш белгиланган.

“Пахтакор” жамоаси бугун, 6 январь куни Тошкентда йиғин бошлади. Шунингдек, Камолиддин Тожиев қўл остидаги ушбу клуб 17–30 январь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади. Назорат баҳсида Шимолий Македониянинг "Струга", Косовонинг "Приштина" ва Болгариянинг "Ботев" жамоаларига қарши назорат ўйинида майдонга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзА