Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишлаб халқаро турнир ўтказилди
17:31 / 2024-08-11

1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган “Пахтакор” футболчилари яна бир бор хотирланиб, 10-11 август кунлари Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази мамлакатимиз ва Тошкент шаҳри футбол ассоциациялари, Футбол фахрийлари кенгаши ҳамда “Пахтакор” клуби билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ташкил этди.

Марказ директори Қобилжон Собиров турнирнинг очилиш маросимида республикамизда футбол энг оммавий спорт тури эканини таъкидлади. Жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида спорт дипломатиясини ривожлантириш лойиҳалари доирасида турли тадбирлар ўтказилаётганини қайд этди.

Футболимиз афсонаси, бутун фаолиятини “Пахтакор”да ўтказган Тўлаган Исоқов ўша машҳур жамоа ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди.

Мазкур сана муноабати билан уюштирилган халқаро турнирда Тошкент, Хўжанд (Тожикистон), Актобе (Қозоқстон) шаҳарлари фахрийлар терма жамоалари иштирок этди.

Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, кўтаринки руҳда, дўстона кайфиятда ўтган икки ўйинни мухлислар алоҳида қизиқиш билан томоша қилишди. Мусобақа якунида барча жамоалар, хакамларга эсдалик совғалари, сертификатлар топширилди.

Ғ.Хонназаров, ЎзА