Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтадан мўл ҳосил олиш ниятида
11:00 / 2021-08-15

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани фермерлари бу йил ҳам пахтадан мўл ҳосил олиб, ўтган йилги 72 миллиард сўм соф даромад миқдорини янада ошириш ниятидалар.

Ана шу қатъий аҳд фермерларни 12 минг 916 гектар майдондаги ғўза парваришини агротехник талаблар асосида олиб бормоқдалар.

Туманда Амир Темур номидаги муқобил машина трактор парки ҳудудида жойлашган “Хондамир Зуфарбек” фермер хўжалигига қарашли далаларда ғўзанинг “Андижон-35” нави экилиб, 17 гектар майдондан 45 центнердан ошиқ ҳосил йиғиштириб олиш кўзда тутилган. Фермер Бунёдбек Йўлдошев бошчилигидаги жамоа режани ортиғи билан бажариш учун астойдил меҳнат қилмоқда.

[gallery-3414]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА