Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтачиликдаги янги тажриба ўзини оқламоқда (+видео)
14:04 / 2025-05-22

Хоразм вилоятида сўнгги йилларда уруғчилик соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор давлат дастурлари ва янги лойиҳаларнинг соҳага тадбиқ этилиши натижасида уруғлик чигитнинг сифати яхшиланиб бормоқда.

Мамлакатимизда хорижий ғўза навларини умумий пахта майдонининг ўн фоизигача жойлаштиришга рухсат этилган. Жорий йилда вилоятда 505 та субъект томонидан тайёрланган асосан Хитой селекциясига мансуб “XinLuZao-78”, Туркиянинг “Ливзара”, “Элиза” каби хорижий ғўза навлари экилган.  

Чет эл тажрибаси асосида 30 март куни плёнка остига экилган пахта кўчатлари ривожланишда маҳаллий навларга нисбатан 15 кун олдинлаган.

Бундан ташқари, минерал ўғит сарфи ҳам сезиларли тежалган. Терим мавсумида ушбу далалардан 60-70 центнергача ҳосил олиш кўзланган бўлиб, бу борада миришкорлар томонидан зарурий агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.

Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Машарипов туман раҳбари Улуғбек Давлатов ҳамроҳлигида Хонқадаги "Бахтиёр Марям" фермер хўжалиги  пахта далаларида бўлиб, фермерлар билан мулоқот олиб борди.

–  Тумандаги 169 та фермер хўжалиги томонидан 10 минг гектар майдонга қадалган чигит ҳосилини бермоқда, – дейди Хонқа тумани ҳокими Улуғбек Давлатов. – Барча соҳалардаги сингари пахтачиликда ҳам чет эл тажрибаларини қўллаш ўзини оқламоқда. Хусусан, Хитой ҳамда Туркия давлатидан олиб келинган уруғлар экилган далалар бугун ҳосилга кирди. Маҳаллий навларга қараганда ҳам иқлимга, ҳам ҳашаротга чидамлилиги бу тажрибанинг тўғри эканлигидан далолат.

Мулоқот давомида ўтган йиллардаги тажрибалар сарҳисоб қилиниб, пахта кўчатларини  озиқлантириш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш борасида зарурий кўрсатмалар берилди.

[gallery-23504]

Албатта, белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши жорий йилда вилоят миришкорлари томонидан пахтадан юқори ҳосил олинишига замин яратади. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RJvd0KVYy0s" title="Paxtachilikdagi yangi tajriba o‘zini oqlamoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат, видео), ЎзА мухбирлари